Ўзбекистонда поездлар тезлигига чеклов киритилди

Фото: Фото: ЎзА

TASHKENT. Kazinform - “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маълум қилишича, Ўзбекистонда об ҳавонинг кескин исиши сабаб поездларнинг ҳаракатланиш тезлиги чекланмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

“Ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлганлиги боис йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин. Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда эса совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин”, – дейилади хабарда.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ об-ҳаво туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган.