Ўзбекистонда пенсионерлар сони 4,2 млн нафардан ошди

Фото: Фото: freepik

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига мамлакат бўйича пенсия олувчиларнинг умумий сони 4 миллион 241,8 минг нафарни ташкил этди, деб ёзади ЎзА.

Шулардан 3 миллион 514,1 минг нафар фуқаро ёшга доир пенсия, 482,1 минг нафари ногиронлик пенсияси, 245,6 минг нафари эса боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп пенсия олувчилар Фарғона вилоятида — 500,8 минг нафар, Самарқанд вилоятида — 451,6 минг нафар ҳамда Андижон вилоятида — 399 минг нафар фуқарони ташкил этади.

Энг кам пенсия олувчилар эса Сирдарё (108,9 минг нафар), Навоий (142,1 минг нафар) ва Жиззах (145,2 минг нафар) вилоятларида қайд этилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, пенсия тизимида рақамлаштириш ва ҳисоб-китоб жараёнларини автоматлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.

Фото: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси