Ўзбекистонда отлар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи

Фото: Фото: Максат Шагырбаев/Kazinform

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республика бўйича барча тоифадаги хўжаликларда мавжуд отларнинг умумий сони 278,3 минг бошни ташкил этди.


Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 % га ошган.

Ҳудудларда мавжуд отлар бош сони қўйидагича:

  • Тошкент вилояти – 55,2 минг бош
  • Қашқадарё вилояти – 37 минг бош
  • Жиззах вилояти – 32,5 минг бош
  • Самарқанд вилояти – 29,3 минг бош
  • Қорақалпоғистон Респ. – 27,9 минг бош
  • Навоий вилояти – 22,7 минг бош
  • Сирдарё вилояти – 17,2 минг бош
  • Сурхондарё вилояти – 16,9 минг бош
  • Фарғона вилояти – 11 минг бош
  • Бухоро вилояти – 7,9 минг бош
  • Андижон вилояти – 7,6 минг бош
  • Наманган вилояти – 7,3 минг бош
  • Хоразм вилояти – 5,8 минг бош