Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони ошиб бормоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 38 234 та оилавий корхона фаолият юритмоқда.

Уларнинг сони йил бошидан буён 1 969 тага ошган.

Фаолият юритаётган оилавий корхоналарнинг соҳалар кесимидаги сони қуйидагича:

  • савдо соҳасида – 15 264 та
  • саноат соҳасида – 8 703 та
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 7 303 та
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 649 та
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 646 та
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 354 та
  • қурилиш соҳасида – 299 та
  • ахборот ва алоқа соҳасида – 245 та
  • бошқа соҳаларда – 2 771 та

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали қарийб 4 миллион йўловчи ташилгани ҳақида хабар берган эдик.