Ўзбекистон раҳбари Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўзга чиқиб, мансабдор шахсларнинг даромадларини декларациялаш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш вақти келганини айтди.
Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев мутасадди идораларга қонун лойиҳасини қисқа муддатда умумхалқ муҳокамасига қўйиш бўйича топшириқ берди. Ҳужжат 1 апрелгача депутатлар муҳокамасига киритилиши керак.
“Ноқонуний бойлик орттирган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш керак. Шу муносабат билан қонунчиликка тегишли модда киритишни тавсия этаман. Яъни, давлат хизматчиси ўзи декларация қилган даромадига тўғри келмайдиган мол-мулк қаердан келганини исботлаши керак”, – деди Ўзбекистон Президенти.