Ўзбекистонда мобиль алоқадан қанча аҳоли фойдаланади
13:50, 18 Март 2025
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобиль алоқа билан таъминланган абонентлар сони 30,1 млн бирликни ташкил этган.
Аҳолининг мобиль алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 81 бирликни ташкил этди.
Йиллар кесимида ҳар 100 доимий аҳолига тўғри келадиган абонентлар сони (1 январь ҳолатига):
— 2021 йил – 71,3 бирлик;
— 2022 йил – 72,8 бирлик;
— 2023 йил – 75,6 бирлик;
— 2024 йил – 79,2 бирлик;
— 2025 йил – 81,0 бирликни ташкил этган.