Ўзбекистонда Марказий Осиё давлатларининг қўшма арт-экспедицияси бўлиб ўтмоқда

Фото: Фото: Алихан Асқар / Kazinform

TASHKENT. Kazinform - Тошкентда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон рассомларининг қўшма арт-экспедицияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Бундай миқёсдаги маданий тадбир Марказий Осиёда биринчи марта ўтказилмоқда. Арт-экспедиция давомида ижодкорлар қадимий шаҳарлар ва ёдгорликлар тарихи билан яқиндан танишиш, шу асосда янги асарлар яратиш ниятида.

Фото: Алихан Асқар / Kazinform

 

Экспедиция мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Саёҳат Мангистау вилояти Маданият бошқармасининг “Устахонада бир кун” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Арт-экспедиция иштирокчилари аллақачон Хива шаҳрида бўлиб, анъанавий шарқ меъморчилигининг замонавий қиёфасини юқори баҳолади, маҳаллий ҳамкасблар билан тажриба алмашишди.

Фото: Алихан Асқар / Kazinform

 

– Ёш рассомлар билан биргаликда экспедицияга бориб, ҳар бир вилоятда очиқ ҳавода эскизлар чиздик. Хорижлик рассомларнинг маҳорат дарсларида қатнашдик, шигирдлар билан биргаликда ҳамкасблар ўртасида ўзаро тажриба алмашдик. Тошкентда Ўрол Тансиқбоев музейида бўлдик. Бу биз учун қимматли тажрибадир. Шу билан бирга, бундай тадбирнинг ўтказилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқалар юқори савияда давом этаётганидан далолатдир, — дейди Қозоғистон Республикаси Рассомлар уюшмаси аъзоси Тинишбек Балтабаев.

Мўйқалам усталари Қорақалпоғистон пойтахти – Нукус, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ҳам бўлди. Энди экспедиция Қирғизистонда давом этади. Экспедиция якунларига кўра, Алматида кўргазма ўтказилади.

Фото: Алихан Асқар / Kazinform