Ўзбекистонда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжоннинг қўшма ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистондаги “Каттақўрғон” полигонида Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Қирғизистон мудофаа кучларининг “Бирлик – 2025” ҳарбий ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Машқлар давомида ҳарбий хизматчилар биргаликда замонавий жанговар техникаларни ишлаб чиқмоқда.
Хусусан, уларга тактик тайёргарлик, алоқа ва ҳарбий тиббий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган.
Шунга кўра, улар бу соҳаларда тажриба алмашишмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таъкидлаганидек, бундай ўқув машғулотлари мамлакат қўшинлари салоҳиятини ошириш ва юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштиришга хизмат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳамкорликда “Фориш” тоғ полигонида “Ҳанжар-2024” махсус-тактик ўқув машғлотларини ўтказган эди.
Шунингдек, яқинда Илҳом Алиев 2026 йилда МДҲ давлатларининг ҳарбий машғулотларини Озарбайжонда ўтказишни таклиф қилган эди.