Ўзбекистонда кўчалар 700,2 минг дона ёритиш ускуналари ёрдамида ёритилади
13:20, 21 Июнь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги кўчалар 700,2 минг дона ёритиш ускуналари ёрдамида ёритилади.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 % га ёки 15,8 мингтага ошган.
Кўчалари энг кўп ёритиш ускуналари ёрдамида ёритиладиган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 153,7 минг дона
- Қорақалпоғистон Респ. – 66,6 минг дона
- Фарғона вилояти – 65,7 минг дона
- Наманган вилояти – 52,9 минг дона
- Андижон вилояти – 52,5 минг дона
- Самарқанд вилояти – 51,3 минг дона
Эслатиб ўтамиз, аввароқ Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсгани ҳақида ҳам ёздик.