Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари сони ортмоқда
10:09, 06 Май 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига жами 372 887 та кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз).
Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 14 771 тага ёки 4,1 % га ошган.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
- савдо соҳасида — 143 307
- саноат соҳасида — 55 240
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 31 594
- қурилиш соҳасида — 27 477
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 27 094
- ташиш ва сақлаш соҳасида — 15 883
- ахборот ва алоқа соҳасида — 9 691
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш — 9 497
- бошқа соҳаларда — 53 104
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ярим дудланган ва дудланган колбаса ишлаб чиқариш ҳажми ошгани ҳақида хабар берган эдик.