Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари қайси соҳада кўпроқ ташкил этилган
15:11, 16 Май 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2025 йилнинг январь-март ойларида 19 212 та янги кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,4 % га ошган.
Уларнинг сони иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланганда савдо соҳаси етакчи ўринни эгаллаган:
- савдо соҳасида – 7 253 та
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 631 та
- саноат соҳасида – 2 310 та
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 1 618 та
- қурилиш соҳасида – 1 108 та
- ахборот ва алоқа соҳасида – 741 та
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 620 та
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 360 та
- бошқа соҳаларда – 2 571 тани ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.