Ўзбекистонда қанча МЧЖ фаолият юритмоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда 396 386 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

Улардан 306 227 таси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 77,3 фоизини ташкил этади.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:

  • масъулияти чекланган жамият – 306 227 та
  • хусусий корхоналар – 48 381 та
  • оилавий корхоналар – 37 816 та
  • акциядорлик жамияти – 647 та
  • бошқалар – 3 315 та

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?