Ўзбекистонда қанча эгизак туғилишлар қайд этилган
18:36, 21 Май 2025
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича жами 198 089 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Туғилишларнинг чақалоқлар сони бўйича тақсимланиши:
1 нафар туғилганлар – 193 370 та;
2 нафар туғилганлар – 4 582 та;
3 нафар ва ундан ортиқ туғилганлар – 137 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда туғилган болаларнинг ота-онасининг ёши бўйича тақсимланиши ҳақида хабар берган эдик.