Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган чинни идишлар ҳажми маълум бўлди
08:49, 25 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-май ойларида йирик корхоналар томонидан 1,6 минг тонна чинни идишлар ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 550,1 тоннага ёки 51,2 % га ошган.
Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йиллардаги динамикаси қуйидагича (январь-май):
- 2023 йил – 1 643,5 тонна
- 2024 йил – 1 074,4 тонна
- 2025 йил – 1 624,5 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп савдо соҳасида оилавий корхоналар фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди.
Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсган.
Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди.