Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

Фото: Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқнома давлат рўйхатидан ўтказилди.

Йўриқномада ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича комиссияни шакллантириш ва қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартибига оид қоидалар белгиланди.

Ҳужжатли қимматли қоғозлар йўқ қилинадиган санага бир ой олдин эмитент қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилади.

Ҳужжатли қимматли қоғозлар ёқиб юбориш ёки жисмоний майдалаш йўли билан йўқ қилинади.

Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш эмитент томонидан тузиладиган камида беш нафар аъзодан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи, Марказий депозитарий ва эмитентда сақлаш учун уч нусхада тузилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.