Ўзбекистонда энг кўпқайси давлат фуқаролари таҳсил олмоқда

Фото: Фото: unsplash

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:

  • Ҳиндистон – 6502 нафар;
  • Туркманистон – 1430 нафар;
  • Покистон – 1250 нафар;
  • Россия Федерацияси – 732 нафар;
  • Қозоғистон – 639 нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 369 нафар;
  • Хитой – 325 нафар;
  • Тожикистон – 322 нафар;
  • Корея Республикаси – 197 нафар;
  • Афғонистон – 157 нафар;
  • Канада – 126 нафар;
  • Бошқалар – 431 нафар.