Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш кўпайиб бормоқда

Фото: Фото: “Ўзэнергоинспекция” давлат муассасаси

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда май ойида ўтказилган текширувлар давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 229 та факт аниқланди, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири.

“Ўзэнергоинспекция” маълумотларига кўра, ўзбекистонликларнинг бундай ҳаракатларидан кўрилган зарар 94,8 миллиард сўмни (тахминан 7,4 миллион доллар) ташкил этган.

Кўриб чиқилаётган даврда 13,2 миллион куб метр газдан ноқонуний фойдаланилган, бунинг натижасида 36,9 миллиард сўм (2,9 миллион доллар) зарар кўрилган.

Шунингдек, электр тармоғига ноқонуний уланган аҳоли томонидан давлатга 57,9 миллиард сўм (4,5 миллион доллар) зарар етказилган.

Аниқланган фактлар бўйича 448 та маъмурий баённомалар тузилди. Тўлиқ ҳолатларни аниқлаш учун иш бўйича барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.