Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони қанча
12:05, 15 Июль 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига чет эл инвестициялари иштирокида жами 16 685 та корхона фаолият юритмоқда.
Шундан 4 124 таси қўшма, 12 561 таси эса хорижий корхоналардир.
Шунингдек, хорижий корхоналарнинг жами сонидаги умумий улуши (2021 йилнинг мос даврига нисбатан) 53 % дан 75,3 % гача кўтарилган.
Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йилларнинг мос давридаги динамикаси қуйидагича:
- 2021 йил – 6 019 та қўшма, 6 795 та хорижий корхона
- 2022 йил – 6 211 та қўшма, 8 142 та хорижий корхона
- 2023 йил – 4 856 та қўшма, 7 886 та хорижий корхона
- 2024 йил – 4 221 та қўшма, 9 659 та хорижий корхона
- 2025 йил – 4 124 та қўшма, 12 561 та хорижий корхона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча фуқарога ижтимоий тўлов тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.