Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 7,6 % га ошган
09:08, 27 Май 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 май ҳолатига 16 007 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Улардан 4 043 таси қўшма ва 11 964 таси хорижий корхоналардир.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда 7,6 % га ошган.
Улардан энг юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилар:
- Хитой – 3 880 та
- Россия – 3 051 та
- Туркия – 1 964 та
- Қозоғистон – 1 114 та
- Афғонистон – 677 та
- Жанубий Корея – 665 та
- БАА – 352 та
- Ҳиндистон – 320 та
- АҚШ – 314 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМ битирувчилари сони 10 йилда 3,2 баробарга ошгани ҳақида хабар берган эдик.