Ўзбекистонда автомобиль кузовлари ишлаб чиқариш 3,3 баробарга ортди

Фото: Фото: ortcom.kz

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 764,8 минг дона автомобиль кузовлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 530 минг донага ёки қарийб 3,3 баробарга ошган.

Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йиллардаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):

  • 2023 йил – 167,8 минг дона
  • 2024 йил – 234,8 минг дона
  • 2025 йил – 764,8 минг дона

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 6 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда 6 ойда 575,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига ўртача қанча енгил автомобиль тўғри келиши ҳақида ҳам ахборот берган эдик.