Ўзбекистонда автомобиль бамперлари ишлаб чиқариш ҳажми 27,1 % га ошган
08:32, 24 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-май ойларида йирик корхоналар томонидан 4,8 млн дона автомобиль бамперлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 млн донага ёки 27,1 % га ошган.
Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йиллардаги динамикаси қуйидагича (январь-май):
- 2023 йил – 1 903,5 минг дона
- 2024 йил – 3 785,6 минг дона
- 2025 йил – 4 811,3 минг дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп савдо соҳасида оилавий корхоналар фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди.
Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсган.
Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди.