TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида“ги фармонида алкоголь ва тамаки ишлаб чиқариш соҳасини йил якунига қадар тўлиқ рақамлаштириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.
Маълум қилинишича, ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқариш корхоналарини интеграция қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Хусусан, республикада мавжуд барча корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ягона онлайн ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.
Бу билан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими, хавфни таҳлил қилиш тизими, истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинги ва назорати юритилади", - дейилади агентлик хабарида.
Натижада алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини камайтириш ҳамда акциз солиғи тўловларини тўлиқ ҳисобга олиш имконияти оширилади.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналарга видеокузатув воситаларининг ўрнатилиши юзасидан қўшимча талабномалар йиғилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.