Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланди

Фото: Фото: freepik.com

TASHKENT. Kazinform — Июнь ойида ўзбекистонликлар тарихда илк бор рекорд қийматдаги доллар сотиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.

Жорий йил апрелда аҳолининг банкларга доллар сотиши, май ойидан АҚШ валютасини сотиб олиши рекорд даражада орта бошлади.

Фото: Марказий банк

Июнь ойида тарихда биринчи марта фуқаролар банклардан 1 миллиард доллардан зиёд (1,1 миллиард доллар) хорижий валюта харид қилди. Таққослаш учун, 2024 йил июнида 697 миллион доллар сотиб олинган.

Жорий йил июнда банклар аҳолидан 1,7 миллиард доллардан кўпроқ валюта сотиб олган. Ойма-ой таққосланганда бу кўрсаткич аввал қайд этилмаган. Масалан, ўтган йил мос даврида аҳоли томонидан банклардан 1,3 миллиард доллар хариди амалга оширилган.

Умумий рақамларга кўра, жорий йил I ярмида аҳоли 9 миллиард АҚШ доллари сотиб, 5,3 миллиард доллар сотиб олган. 2024 йил мос даврида сотув ҳажми 7,1 миллиард долларни, харид кўрсаткичи 4,5 миллиард долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 194 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга ошираётгани ҳақида хабар берган эдик.