Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 441,5 мингтага ошган
10:07, 11 Август 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 612,7 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 93 %) ташкил этади.
2024 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 441,5 мингтага ошган.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:
- енгил автомобиллар – 4 289,0 минг дона
- юк автомобиллари – 302,6 минг дона
- микроавтобуслар – 7,7 минг дона
- махсус транспорт воситалари – 7,3 минг дона
- автобуслар – 6,1 минг дона
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистон 6 ойда 208,9 млн долларлик ловия экспорт қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.