Ўзбекистонда 7,5 млн тонна кўмир қазиб олинди

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 7,5 млн тонна кўмир қазиб олинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 млн тоннага ошган.

Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • Автомобиль бензини – 1,1 млн тонна;
  • Дизель – 1,1 млн тонна;
  • Нефть – 601,2 минг тонна;
  • Табиий газ – 38,9 млрд куб.м;
  • Газ конденсати – 1 млн тонна;
  • Автомобиль двигателлари – 227 085 дона.

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 6,5 млн тонна кўмир қазиб олинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 млн тоннага ошган.

Шунингдек, Қозоғистон 2024 йилда деярли 110 миллион тонна кўмир қазиб олди.