Ўзбекистонда 4 ойда 63,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган

Фото: Фото: pixabay.com.

TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида ФҲДЁ органларида 63,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Жами никоҳларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича:
-шаҳар жойларда – 31,6 минг;
-қишлоқ жойларда – 32,3минг.