Ўзбекистонда 4 ойда 390 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган

Фото: Фото: Freepik

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-апрель ойларида 390 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

2025 йилнинг январь-апрель ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

  • Кўмир – 1,8 млн тонна
  • Нефть – 214,3 минг тонна
  • Табиий газ – 15 млрд куб.м
  • Газ конденцати – 395,2 минг тонна
  • Юк автомобиллари – 1 212 дона
  • Автомобиль двигателлари – 87 657 дона
  • Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 122 384 дона

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 4 ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди.