Ўзбекистонда 3 баллик зилзила содир бўлди

Фото: Фото: Anadolu Agency

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, бугун Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 14:36 да зилзила содир бўлди, деб хабар беради Kazinform марказнинг матбуот хизматига таяниб.

Зилзила эпицентри: Сурхандарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 67,69 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 км.

Шўрчи туманида 2-3 балл, 26 км.

Бандихон туманида 2 балл, 31 км.

Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 км.

Қизириқ туманида 2 балл, 42 км.