2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди.
Анъанага кўра, 1997 йилдан бошлаб Президент келгуси йил номини эълон қилиб, жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.
Илгари эълон қилинган йиллар номлари қуйидагича:
1997 — Инсон манфаатлари йили.
1998 — Оила йили.
1999 — Аёллар йили.
2000 — Соғлом авлод йили.
2001 — Оналар ва болалар йили.
2002 — Қарияларни қадрлаш йили.
2003 — Обод маҳалла йили.
2004 — Меҳр-мурувват йили.
2005 — Cиҳат-саломатлик йили.
2006 — Ҳомийлар ва шифокорлар йили.
2007 — Ижтимоий ҳимоя йили.
2008 — Ёшлар йили.
2009 — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.
2010 — Баркамол авлод йили.
2011 — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.
2012 — Мустаҳкам оила йили.
2013 — Oбод турмуш йили.
2014 — Соғлом бола йили.
2015 — Kексаларни эъзозлаш йили.
2016 — Соғлом она ва бола йили.
2017 — Xалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.
2018— Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.
2019 — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили.
2020 — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили.
2021 — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.
2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили.