Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар ўртача сони 178 тани ташкил этди.
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони йиллар кесимида (дона):
- 2000 йил – 88 та
- 2005 йил – 109 та
- 2010 йил – 132 та
- 2015 йил – 152 та
- 2020 йил – 162 та
- 2025 йил (январь-июнь) – 178 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль бамперлари ишлаб чиқариш ҳажми 27,1 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди.
Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсган.
Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди.
Ўзбекистонда пайпоқ ишлаб чиқариш ҳажми 15,5 % га ошган.