Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади
09:08, 09 Июль 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган кир ювиш машиналари ўртача сони 101 тани ташкил этди.
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган кир ювиш машиналари сони йиллар кесимида:
- 2000 йил – 69 та
- 2005 йил – 71 та
- 2010 йил – 75 та
- 2015 йил – 79 та
- 2020 йил – 90 та
- 2025 йил (январь-июнь) – 101 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль бамперлари ишлаб чиқариш ҳажми 27,1 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди.
Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсган.
Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди.
Ўзбекистонда пайпоқ ишлаб чиқариш ҳажми 15,5 % га ошган.