Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сони ортади

Фото: Фото: Александр Павский/Kazinform

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

ICAOнинг “ICAN–2023" тадбири доирасида ЎР Транспорт вазирлиги делегацияси Саудия Арабистони Қироллиги авиация маъмурияти билан ўтказган музокараларда ушбу келишувга эришилди.

Бу Ўзбекистондан “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган зиёратчилар, шунингдек, “Умра плюс” дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади.