Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда паром ишлаб чиқаради

Фото: Фото: rail-news.kz

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда паром ишлаб чиқаради. Лойиҳага $150 млн ажратилади. Бу ҳақда aniq.uz ёзган.

Бакудаги кемасозлик заводида ишлаб чиқариладиган замонавий паромлар Ўзбекистоннинг юк ташиш эҳтиёжларига хизмат қилади.

Паромлар Каспий орқали юк ташишни кенгайтириш ва янги транспорт йўналишларини ривожлантиришга ёрдам беради.