Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида 2 та назорат-ўтказиш пункти очилди

Фото: Фото: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида иккита назорат-ўтказиш пункти очилди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Божхона қўмитаси хабарига кўра, Наманган вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош Учқўрғон туманида “Учқўрғон” божхона постининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси

Ўтказиш пункти кунига ўртача 10 минг кишини қабул қилиш имкониятига эга. Бундан ташқари, у 500 дан ортиқ товарлар ва 300 дан ортиқ енгил автомашиналарни ўтказиши мумкин.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси

Иккинчи назорат пункти Андижон вилоятида жойлашган. “Қорасу” бекати 14 йилдан кейин қайта очилмоқда. У кунига 12 мингдан ортиқ одамни қабул қилади.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси

Бошқарма томонидан таъкидланганидек, ҳар иккала назорат-ўтказиш пунктларида фуқаролар учун барча шарт-шароит яратилган бўлиб, божхона назорати жараёнлари жадаллаштирилган режимда амалга оширилмоқда.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси