Ўзбекистон телевизор импортини қарийб 2 баробарга оширди
12:06, 04 Август 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 19 млн АҚШ долларига тенг бўлган 90 099 дона телевизор импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 455 донага ёки 93,1 % га ошган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп телевизор етказиб берган давлатлар:
- Хитой – 63 447 дона
- Вьетнам – 10 240 дона
- Қозоғистон – 7 410 дона
- Индонезия – 5 652 дона
- Ҳиндистон – 2 918 дона
- Бошқа давлатлар – 432 дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?