Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Астана шаҳрига келди

Фото: Фото: Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Астана шаҳрига келди, деб хабар берди Kazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Уни пойтахт аэропортида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди.

Фото: primeminister.kz

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари билан биргаликда Туркий давлатлар ташкилотининг 10-саммитида иштирок этади.