Ўзбекистон президенти иқтисодиётни ривожлантиришга бефарқ бўлган 10 нафар ҳокимни ишдан бўшатди
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бош вазирнинг 9 нафар вилоят ва 1 нафар шаҳар ҳокимини ишдан бўшатиш, яна 28 нафар ҳокимни интизомий жазога тортиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади, дея хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи ярим йилликда иқтисодиётни ривожлантириш кўрсаткичларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповнинг Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари ҳамда Ғозғон шаҳри ҳокимларини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. Раҳбариятдаги тизимли камчиликлар туфайли улар ишсиз қолди.
Бундан ташқари, яна 28 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари интизомий жавобгарликка тортилди.