Ўзбекистон олтин экспортини оширди

Фото: Фото: trend.az

2023 йилда Ўзбекистон олтин экспортини ўтган йилга нисбатан 98,4 фоизга ошириб, 8,15 миллиард долларга етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Статистика агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Trendга таяниб.

Маълумотларга кўра, олтин экспорти 2022 йилдаги 4,11 миллиард доллардан 2023 йилда 8,15 миллиард долларга ошган.

Шу билан бирга, олтиннинг Ўзбекистон умумий экспортидаги улуши 2022 йилнинг январь-декабридаги 20,8 фоиздан 2023 йилнинг шу даврида 33,4 фоизга ўсди.