Ўзбекистон одамсимон робот яратмоқчи
15:13, 19 Март 2025
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон 2 миллион долларга ўзининг илк одамсимон роботи — “Do‘ppi bot”ни яратмоқчи, деб хабар беради Kazinform агентлиги Aniq.uzга таяниб.
Роботни яратиш учун мамлакатнинг энг яхши ақлли ёшлари ва Хитойдан мутахассислар олиб келинади. Робот сунъий интеллект билан жиҳозланган бўлиб, ўзбек тилида сўзлашади ва ҳар қандай вазифани - энг асосийси ош дамлашни бемалол бажариши мумкин бўларкан.
Сайтнинг ёзишича, энг замонавий технологиялар ҳам ўзбекларни энг қадимги миллий овқат ошдан айро қила олмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мобиль алоқадан қанча аҳоли фойдаланиши ҳақида хабар берган эдик.