Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича 32 поғона юқорилади

Фото: Фото: Pexels

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича 32 поғона юқорилади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ookla компаниясининг speedtest.net сервиси 2024 йил январь ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича 4 поғона юқорилаб, ўсиш қайд этди.

Бу билан Ўзбекистон 2023 йилнинг бошидан жорий йил ҳолатига кўра 32 поғона юқорилади.

Фото: ЎзА

Мамлакатда январь ойида мобиль интернет орқали ўртача юклаб олиш тезлиги 26,97 Mbit/s, юклаш тезлиги эса 11,25 Mbit/s ни ташкил қилди.

Шунингдек, симли интернет тезлиги эса ўртача 59,07 Mbit/s ни ташкил этди ҳамда рейтингда 2023 йил бошидан бугунги кун ҳолатига кўра, икки поғона юқорилади.