Ўзбекистон МДҲ минтақавий форумини Тошкентда ўтказишни таклиф қилди

Фото: Фото: интернет-портал СНГ

TASHKENT. Kazinform - Тошкентда МДҲ давлатлари минтақалари форуми бўлиб ўтиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳамдўстлик Бош котиби Сергей Лебедевнинг сўзларига кўра, МДҲ Ижроия қўмитаси Ўзбекистон расмийларидан тадбирни ўтказиш ташаббуси билан нота олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон минтақалараро форум ўтказиш бўйича таклиф билан чиққан эди. Тадбирни ташкил этишда Беларусь-Россия тажрибаси инобатга олиниши кутилмоқда.