Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланди
TASHKENT. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Фармонига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган бир қатор шахслар «Құрмет» (“Қурмет”) ва "Достық" ("Дўстлик") орденлари билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Фото: ЎзА
Президент Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков “Дўстлик” ордени билан, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид ва Қозоқ маданият марказининг собиқ раиси Дамир Қалдибаев “Қурмет” ордени билан тақдирланди.
Фото: Қазақстанның Өзбекстандағы елшілігі
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбит Атамқулов таниқли давлат ва маданият арбобларига мукофотларни топширди. Унда икки давлат ўртасидаги маданий-адабий алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар бу йўналишдаги муносабатларни ривожлантириш ва келгусида ҳамкорликда ишлашга ишонч билдирди.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.