Ўзбекистон Қозоғистонга қанча қалампир экспорт қилган
14:33, 03 Февраль 2025
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йил январь-декабрь ойларида хорижга қиймати 8,9 млн долларга тенг бўлган 6,4 минг тонна қалампир экспорт қилган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 12 ойида энг кўп қалампир экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон — 2 326 тонна
- Қирғиз Респ. — 1 464 тонна
- Россия — 835 тонна
- Туркия — 681 тонна
- АҚШ — 324 тонна
- Бошқа давлатлар — 798,3 тонна.