Қозоғистон ўтган йили Ўзбекистонга энг кўп ун етказиб берган
17:40, 20 Февраль 2026
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга 8 та хорижий давлатдан қиймати 124,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 422,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
"Импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 48,3 минг тоннага ёки 10,3 % га камайган", - дейилади хабарда.
2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 399,8 минг тонна;
Россия – 22,1 минг тонна;
Тожикистон – 425 тонна;
АҚШ – 90 тонна;
Қирғизистон – 50 тонна;
Бошқа давлатлар – 71,3 тонна.