Ўзбекистон икки йил ичида Мўғулистондан 100 минг бош майда чорва молларини сотиб олмоқчи
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
Ҳужжатда таъкидланганидек, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Мўғулистондан самолёт орқали майда чорва молларини олиб кириши учун сарфланган харажатларнинг ярми давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Шу билан бирга, фермерларга 5 йил муддатга 10 фоизли кредит таклиф этилади.
Расмий маълумотларга кўра, Тошкент 2027 йилгача Улан-Батордан 100 минг бош чорва молларини сотиб олишни режалаштирган. Шунга кўра, 2029 йил охирига келиб, селекция йўли билан хориждан келтирилган чорва моллари сонини 1 миллион бошга етказмоқчи. Бундан ташқари, қўшни давлатда терини қайта ишлаш корхонаси йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Мўғулистон президенти Ухнаагиин Хурельсух давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди. Учрашув давомида томонлар 14 та ҳужжат имзолади ва ўзаро савдо ҳажмини 5-10 баробарга оширишга келишиб олди. Шунингдек, Ухнаагиин Хурельсух ва Шавкат Мирзиёев масъул идораларга Улан-Батор ва Тошкентда расмий савдо уйларини очиш бўйича кўрсатмалар берди.