Ўзбекистон ампутант футболчилари – Осиё чемпиони
TASHKENT. Kazinform - Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ўтказилган ампутантлар футболи бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бош совринни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.
Ўзбекистон термаси илк турда Индонезияни 8:1, иккинчи турда Непални 13:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учинчи турда футболчилар мезбон Бангладешга қарши майдонга чиқди ва 3:0 ҳисобида таслим қилди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ироқни ҳам 3:0 ҳисобида ютди.
Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 12 февраль куни Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи финал учрашувида Индонезия терма жамоасига қарши майдонга тушди. Финалда Индонезияни 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ампутант футболчилари Осиё чемпионати финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.