Ўзбекистон 629,3 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

Фото: Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида хорижга 629,3 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Ушбу кўрсаткич умумий экспортнинг 7,8 % ини ташкил этган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича:

  • тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 286,6 млн АҚШ доллари;
  • ип калава – 217,8 млн АҚШ доллари;
  • трикотаж мато – 71,8 млн АҚШ доллари;
  • газламалар – 37,4 млн АҚШ доллари;
  • пайпоқ маҳсулотлари – 10,3 млн АҚШ доллари;
  • гилам маҳсулотлари – 5,4 млн АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 17,3 млрд АҚШ долларига етгани ҳақида хабар берган эдик.