Ўзбекистон 6 ойда 208,9 млн долларлик ловия экспорт қилди
19:35, 01 Август 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 208,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 80 053 тонна ловия экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 753 тоннага ёки 17,2 % га ошган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп ловия экспорт қилган давлатлар:
- Хитой – 27 514 тонна
- Покистон – 14 368 тонна
- Афғонистон – 13 365 тонна
- Эрон – 10 402 тонна
- Грузия – 4 159 тонна
- Бошқа давлатлар – 10 245 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон лимон экспортини 7,1 % га оширгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, олти ой давомида Ўзбекистонда бодринг экспорти ҳажми 14,5 % га ошган.
6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 37 млрд АҚШ долларига етди.