Ўзбекистон 5 ойда Қозоғистонга 2,4 минг тонна қуритилган олхўри экспорт қилган
12:27, 11 Июль 2025
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-май ойларида хорижга қиймати 27,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 19 991 тонна қуритилган олхўри экспорт қилган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 5 ойида энг кўп қуритилган олхўри экспорт қилган давлатлар:
Хитой – 12 минг тонна;
Россия – 3,2 минг тонна;
Қозоғистон – 2,4 минг тонна;
Туркия – 530 тонна;
Беларусь – 496 тонна;
Бошқа давлатлар – 1,3 минг тонна.