Ўзбекистон 4 ойда Қозоғистонга 22,6 минг тонна карам экспорт қилди
15:10, 03 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform- Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-апрель ойларида хорижга қиймати 39,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 103,7 минг тонна карам экспорт қилган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 4 ойида энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:
- Россияга – 69,7 минг тонна
- Қозоғистонга – 22,6 минг тонна
- Қирғиз Республикасига – 6 минг тонна
- Беларусга – 3,3 минг тонна
- Латвияга – 1,3 минг тонна
- Бошқа давлатларга – 0,8 минг тонна